O'zbekiston Davlat konservatoriya elektron kutubxonasi
Ўзбекистон композиторлари:
Nashriyot: , yil

---
  • Mualliflar:
  • Kitob tili: o'zbek
  • Ўзбекистон композиторлари:

     

    Тўлкин ҚУРБОНОВ – 1936-2002 йилларда яшаб ижод қилган, мусиқа санъатининг турли жанрларида кўплаб асарлар яратган композитордир. Замонавий мусиқа шакл ва услубларидан фойдаланиб ёзган бир талай асарлари орасида – “Мусиқа”, дамли ва зарбли чолғулар ансамбли учун (1978), “Речитатив”, труба, валторна, тромбон ва литавралар учун (1984) деб номланганлари Халқаро фестиваллар концерт дастурларида ижро этилиб, миллийликка йўғрилган, замонавий мусиқий тил билан ёзилган ижод намунаси сифатида олқишларга сазовор бўлган.

    Феликс ЯНОВ-ЯНОВСКИЙ – 1934 йил 28 май куни таваллуд топган, мусиқа санъатининг барча жанрларида баракали ижод қилаётган, сермаҳсуллиги билан ҳаммага ўрнак бўлаётган композитор. Барча асарларида замонавий оҳанг ва услуб уфуриб турганини эшитувчи дарҳол англаб олади. Айниқса, авангард мусиқа техникасига асосланиб ёзган – “Будет ласковый дождь” мультфильмига мусиқа (режиссёр Н.Тўлаходжаев, 1984), “Вельд” кинофильмига мусиқа (режиссёр Н.Тўлаходжаев, 1987), “ECHO”, кларнет, фагот, корнет а-пистон, скрипка, виолончель ва зарбли чолғулар учун (1999) каби, ва яна кўплаб асарлари халқаро миқёсда эътироф этилган. 

     

    Мустафо БАФОЕВ – 1946 йил 10 ноябрда туғилган, бугунги кунда яшаб ижод қилаётган, ўзининг турли жанрларда яратган асарлари билан элу юрт оғзига тушган, чет элларда ҳам ижод намуналари ижро этилаётган, олқишларга сазовор бўлаётган, ўзининг оригинал мусиқий оҳангига, услубига эга  композитордир. Унинг юзлаб асарлари орасида замонавий мусиқа шакл ва услубларига таяниб ёзган бир талай асарлари бор, “Буюк ипак йўли”  балет-томошаси (А.Шарипова либреттоси, 1996), “Бухорача концерт”, виолончель ва миллий чолғулар учун (1999) каби опусларини ҳам суюб тинглаш мумкин.

     

    Аваз МАНСУРОВ – 1957 йил 2 ноябрда туғилган, мусиқа санъатининг барча жанрларида ижод қилаётган, айниқса болалар қўшиқлари ўз пайтида унга шуҳрат келтирган композитордир. Унинг бир қатор асарлари чет элларда ҳам ижро этилиб, мусиқа шинавандаларининг олқишларига сазовор бўлган.  “Шарқ афсонаси” бир актли балети (1983), “Мозийдан садо” поэма-фантазияси (2001) каби бир нечта асарлари авангард мусиқа, яъни замонавий мусиқа услубларига таяниб яратилган. “Мозийдан садо” асосида кинорежиссёр Э.Давыдов мусиқали фильм ҳам олган (“Ўзбектелефильм”, 2005).

     

    Дмитрий ЯНОВ-ЯНОВСКИЙ – 1963 йил 24 апрелда туғилган, мусиқа санъатининг турли жанрларида ижод қилаёган композитор, айниқса театр ва кино мусиқаси, камер-чолғу ва вокал мусиқаси унинг асарлари орасида асосий ўрин тутади. Ўзбекистонда турли йилларда бўлиб ўтган “Илхом – ХХ” замонавий мусиқаси фестивалларининг ташкилотчисидир. У ўз ижоди билан кўплаб бугунги ёш композиторларни орқасидан эргаштира олди. Барча асарлари замонавий услубда яратилган. Унинг номи чет элларда ҳам машҳур.

     [hide][/hide]